Тошкентда маст ҳолда жамоат тартибини бузган ички ишлар органи ходими ишдан бўшатилди

Тошкентда маст ҳолда жамоат тартибини бузган ички ишлар органи ходими ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органи ходимининг маст аҳволда жамоат тартибини бузаётганлиги тасвирланган видео тарқалди. ИИВ ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу ходим ишдан бўшатилди.

Видеода ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ходими А.А. хизмат кийимида маст ҳолда жамоат тартиби ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруқ талабларини қўпол равишда бузгани тасвирланган.