Тошкентда “Mercedes-Benz” ва “Нексия 3” тўқнашди. “Нексия” ёниб кетди

Тошкентда “Mercedes-Benz” ва “Нексия 3” тўқнашди. “Нексия” ёниб кетди

Жорий йилнинг 19 июнь куни соат 08:50 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчасида ҳайдовчи 1984 й.т. А.Д. (эркак) “Mercedes-Benz” русумли транспорт воситасида ортга қайрилиб олаётган вақтда ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1992 й.т. Д.М. (эркак) бошқарувидаги “Нексия 3” русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Тўқнашув оқибатида “Нексия 3” русумли транспорт воситасининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган ва ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Натижада, “Нексия 3” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Д.М. ва йўловчиси (шахсига аниқлик киритилмоқда) тан жароҳати олиб шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.