Тошкентда молиявий пирамида ташкил қилган украиналик фуқаро қамоққа олинган

Тошкентда молиявий пирамида ташкил қилган украиналик фуқаро қамоққа олинган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълумот берилди. 

 2020 йил 15 январда Украина фуқароси М.М, Тошкентда “Golden Cash story” МЧЖ хорижий корхонасини таъсис этган. 

Корхонанинг асосий фаолияти улгуржи савдо амалга ошириш бўлса-да, ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот-ташвиқот уюштириб, ушбу корхонага тилла ва кумуш буюмларини инвестиция тариқасида киритганларга ҳафтасига 2,3%, йилига 40% дан 262% гача даромад бериб бориш билан қизиқтирган. Натижада минглаб фуқаролардан 100 АҚШ долларидан 10.000 АҚШ долларигача бўлган нархдаги тилла ва кумуш буюмларни қўлга киритишган. 

Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган ва гумондорларга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Жабрланганлар асосан Тошкент шаҳри, Фарғона, Андижон, Наманган, Қашқадарё, Бухоро, Қарақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятларидан.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.