Тошкентда Nexia билан тўқнашган Matiz ағдарилиб кетди

Тошкентда Nexia билан тўқнашган Matiz ағдарилиб кетди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида Nexia 3 билан тўқнашган Matiz ағдарилди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил 13 август куни соат 19:00 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчасида ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги Nexia 3 ҳамда ҳайдовчи 1987 йилда туғилган Б.М. бошқарувида бўлган Matiz русумли автомобиллар тўқнашган ва зарб оқибатида Matiz автомобили ағдарилган.

Оқибатда Matiz ҳайдовчиси Б.М. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.