Ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги мактабларнинг бирида ўқувчилар дарсга қизил галстукда келишга мажбур қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабар телеграм каналларда эълон қилинди.
Шундан сўнг мазкур мавзуга ойднилик киритиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати муносабат билдирди. Таъкидланишича, Учтепа туманидаги 283-сонли мактабнинг очилиш маросимига маъмурият бошланғич синф ўқувчилари қизил калстукда келишга, юқори синф ўқувчилари эса кўк рангли галстукда келишга келишиб олган. Бу ота-оналар билан бамаслаҳат қилингани айтилмоқда.
Матбуот хизмати қолган кунлари ўқувчилардан галстук тақиш талаб қилинмаганини, оқ кўйлак, тўқ кўк шимда келиши зарурлиги айтилганини таъкидлаган.
Мазкур масалани сиёсий тус бермасликни сўраймиз, – дейилади муносабатда.