«Тошкентда оёғи ердан узилган сўконғич ГАИ ходими» ҳақида маълумот берилди

«Тошкентда оёғи ердан узилган сўконғич ГАИ ходими» ҳақида маълумот берилди

Ижтимоий тармоқда «Тошкентда оёғи ердан узилган сўконғич ГАИ ходими» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.

2021 йил 25 август куни соат 11:00 ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Нукус-Миробод кўчалари кесишган чорраҳада ЙПХ ходими Ш.Бекназаров томонидан «Нексия-3» русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. Автомобиль салонида йўловчилар бўлганлиги сабаб карантин талаблари асосида тиббиёт ниқобини тақиб олиши кераклиги бўйича ҳайдовчига ЙПХ ходими томонидан тушунтириш берилган.

Ўзаро мулоқот вақтида ходим муомала маданиятидан четга чиққанлиги видеода акс этган. Ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.