Тошкентда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотининг биринчи мажлиси бўлиб ўтади

Тошкентда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотининг биринчи мажлиси бўлиб ўтади

Ўзбекистонга АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу бошчилигидаги делегация келади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили хабар қилди.

Қайд этилишича, олий даражадаги эришилган келишувларга мувофиқ, 2021 йил 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг биринчи (инаугурацион) мажлиси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлик қилади. Америка томонидан АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу бошчилигидаги делегация иштирок этиши кутилмоқда.