Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда Ўзбекистон – Япония ўртасида II меҳнат форуми бўлиб ўтди
22.07.2022 16:09,  
81

Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида Ўзбекистон – Япония ўртасида меҳнат муносабатлари ва касбий таълимни ривожлантириш истиқболларига бағишланган II меҳнат форуми ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов, Япония кооперативлар уюшмаси раиси Маруяма Макото, Бандлик ва меҳнат муносабатлари ваизрининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов, Япон тили ва касбий малака тест маркази директори Дилафруз Икрамова ва бошқа масъул ходимлар иштирок этди.

2019 йилда Президентимизнинг Японияга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Япониянинг Адлия, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва фаровонлик, Ташқи ишлар вазирликлари ҳамда Япония миллий полиция агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

Мазкур келишувга кўра, икки давлат “махсус малакали ишчилар” мақомига эга бўлган хорижий меҳнат ресурсларини ишга қабул қилиш тизимини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилади.

Меморандумнинг асосий мақсади махсус малакали ишчиларни юбориш, қабул қилиш ва Японияда рўйхатдан ўтказиш масалаларини ҳал қилиш ҳамда ушбу жараёнларнинг мунтазамлиги ва шаффофлигини таъминлашдан иборат.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда Японияда 100 нафар ишчига 150 та иш ўрни тўғри келмоқда. Шу сабабли Япония ҳукумати 2025 йилга қадар 350 мингдан зиёд ишчи кучини хориждан жалб қилиш давлат дастурини ишлаб чиқиб, бир нечта давлатлар билан меҳнат соҳасида ҳамкорлик шартномаси имзолаган.

Ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган 9 та мамлакат қаторида 2019 йилда Ўзбекистон ҳам қўшилди.

Мазкур ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ўзбекистоннинг 18 та ҳудудидаги “Ишга марҳамат” мономарказларида Япон тили ва касбий малака тест марказлари ташкил этилди. Мазкур марказ йилига 2 мингдан зиёд номзодларни Япон тили ва қишлоқ хўжалиги, қарияларни парваришлаш йўналишлари бўйича ўқитиш имкониятига эга. Бугунги кунда Давлат бандлик жамғармалари томонидан 500 нафарга яқин ишсиз фуқаролар мазкур курсларда бепул ўқитилди. Ўқитиш методикаси Япониянинг “Ниппон академия” институти билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Махсус малака сертификати – бу Японияда ишлаш мақомини ва ишчи резидентлигини берувчи муҳим ҳужжат ҳисобланади. Мазкур сертификатни олиш учун фуқаро, аввало япон тилида А2 ёки Н4 даражаси ва касб кўникмасига эга бўлиши керак. 2022 йилнинг март ойига қадар мазкур сертификатни олиш учун номзод тестларни топшириш учун бошқа мамлакатга бориши керак эди. Япония Ҳукумати билан тузилган келишувга кўра, эндиликда тестлар Тошкент шаҳрида амалга оширилмоқда ва бу ҳар бир фуқаро учун 3 минг АҚШ долларини тежашга ёрдам беради.

Бугунги кунда 100 га яқин номзодлар қишлоқ хўжалиги ва қарияларни парваришлаш йўналиши бўйича Махсус малака сертификатига эга бўлиб, улар Японияга ишга кетиш жараёнида иштирок этмоқда.

Япония билан ҳамкорлик доирасида бугунги кунда 150 нафар техник малака оширувчилар Япония иш берувчилари томонидан танланиб, фаолият олиб бормоқда. Мазкур йўналишни ривожлантиришда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан бир қаторда хусусий бандлик агентликлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Айни пайтда Япония билан ҳамкорлик қилаётган 4 та ХБАлар мавжуд.

Меҳнат миграцияси Ўзбекистон иқтисодиётининг ажралмас бўлаги ҳисобланади. Бу йўналишда Россия, Қозоғистон, Германия, Жанубий Корея асосий давлатлар ҳисобланади.

Қонунчиликда хорижда ишлаш истагидаги номзодлардан хизмат ҳақини олиш ставкасига чеклов қўйилди. Хавфсиз, тартибли ва ташкиллаштирилган ҳолда чет элда ишлаш учун мукаммал механизм яратилди.

Меҳнат мигрантларининг касбий малакасини ошириш ва чет тилини ўрганиш харажатлари давлат томонидан молиялаштирилмоқда.

Ўзбекистон учун Япония иқтисодий йўналишда асосий стратегик ҳамкор ҳисобланади. Ривожланаётган мамлакатимиз учун Япония тажрибасини ўрганиш жуда муҳим. Демографик инқирозни бошдан кечираётган Японияга Ўзбекистоннинг ишсиз ёшлари касбга ўқитилиб, йўналтирилса икки мамлакат учун манфаатли бўлади.

Ўзбекистон меҳнат ресурсларида Япония иш берувчилари учун манфаатли бир нечта жиҳати бор:

- Чет элда ишлаш учун осон, содда ва сифатли жўнатиш, қабул қилиш механизми;

- Халқларимиз ўртасидаги қадрият ва меҳнатга бўлган муносабатнинг уйғунлиги;

- Ўзбеклар чет тилини тез ўзлаштиради, япон тилидаги таллафузи ровон ва тушунарли.

- Япон тили даража тестидан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг тест харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади;

- Хорижда ишлаш истагидаги номзод учун харажатлар минималлаштирилган, масалан Японияга кетиш билан боғлиқ харажатлар 1000 долларгача;

- Японияда ишлашни истаган фуқаролар учун ҳар бир ҳудудда бепул таълим олиш имконияти яратилган.

- Ўзбек ёшлари орасида Японияда ишлашга бўлган муносабат ижобий, талаб юқори.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан