Тошкентда озиқ-овқат дўконларининг бирида ёнғин содир бўлди

Тошкентда озиқ-овқат дўконларининг бирида ёнғин содир бўлди

Бугун, 14 январь куни соат 09:02да Олмазор туманининг Қора-Қамиш 3-даҳасидаги озиқ-овқат дўкони ёнаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга сўнг, 3та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 09:06да етиб бориб, ёнғин соат 09:19да қуршаб олинган ва соат 09:24да бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида дўконнинг тахминан 80 квадрат метр майдонида томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган.

Қайд этилишича, ҳодиса натижасида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.