Тошкентда “паспорт стол”лар ишлай бошлади

Тошкентда “паспорт стол”лар ишлай бошлади

4 май – душанба кунидан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг туман бўлинмалари фуқаролар қабулини давом эттиради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

Шунингдек, 4 май – душанба кунидан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш ҳамда маъмурий амалиёт бўлимларида, шунингдек диагностик станцияларида (техника назорати) фуқаролар қабули давом этади.

Иш кунлари: душанбадан шанбагача, дам олиш кунлари – якшанба ва байрам кунлари.
Иш вақти: соат 9.00 дан 18.00 га қадар. Тушлик вақти: 13.00 дан 14.00 гача.

"Қайд этамиз: қабул санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилади. Фуқаролардан тиббий ниқоб тақишни ва ижтимоий масофани сақлашни сўраб қоламиз!", дейилади ИИББ хабарида.