Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда пластик картадан 180 млн сўм ўғирлаган шахс қўлга олинди
5.12.2020 12:14,  
201

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари пластик картадан пул ўғирлаганликда гумонланувчи шахсни аниқлашди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабарида айтилган.

Қайд этилишича, Яшнобод тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг март ойида 27 ёшли Наталья М. сайтлардан бирида мебел сотиши ҳақида эълон жойлаган. 7 март куни соат 20:00да унга эркак киши телефон қилиб, молни харид қилмоқчи эканлигини айтган. Тўлов учун у қиздан банк картасининг рақами ва тасдиқлаш кодини сўраган.

Маълумотларни олгач, ғаразгўй ўзига 180.000.000 сўм кўчириб олган, дейилади маълумотда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи – 21 ёшли Жавлонбек С. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан