Тошкентда «праваси» йўқ ҳайдовчи Matiz’да 8 кишини олиб кетаётгани аниқланди

Тошкентда «праваси» йўқ ҳайдовчи Matiz’да 8 кишини олиб кетаётгани аниқланди

Тошкент шаҳрида «Хавфсиз пойтахт» концепцияси асосида махсус рейд тадбирлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилди шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси.

Маълум қилинишича, тунги рейд давомида Йўл-патруль хизмати ходими томонидан тўхтатилган Matiz автомобили салонидан жами 8 киши (ҳайдовчи билан 9 киши) билан ҳаракатланаётгани аниқланган. Бундан ташқари, ҳайдовчида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган.

Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.