Тошкентда қарама-қарши юрган ҳайдовчига ЙПХ ходими "танидим сизни" деб, жарима ёзмади. Ҳолат текширилмоқда

Тошкентда қарама-қарши юрган ҳайдовчига ЙПХ ходими

Жорий йилнинг 9 март куни ижтимоий тармоқда "Қарама-қарши юрган ҳайдовчига ЙПХ ходими жарима тузмади" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳада ЙПХ ходими Ф.Сайхаматов томонидан ҳайдовчи О.Машрапов бошқарувидаги автомобиль тўхтатилгани, ходим ҳайдовчига қоидабузарлик содир этганлигини айтгани, лекин, ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирмасдан йўлида давом этишига рухсат берганлиги ҳолати акс этган.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув давомида ҳолатга ойдинлик киритилиб, хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.