Тошкентда қиз 8 қаватдан ўзини ташламоқчи бўлди

Тошкентда қиз 8 қаватдан ўзини ташламоқчи бўлди

Тошкентда қиз кўп қаватли уйнинг 8 қаватидаги подъездддан ўзини ташламоқчи бўлди.

Маълум бўлишича, ҳодиса Яккасарой тумани Бошлиқ мавзесида содир бўлган. Қўшнилар номаълум қиз подъезднинг ойнасида номаълум қиз турганини кўрган ва дарҳол ҳуқуқ тартибот органлари ходимларини чақирган.

Воқеа жойига келган ходимлар қизни чалғитиб турган ва улардан бири куч билан қизни ичкарига тортиб олган. Шу тариқа ходимлар қизни ўлимдан асраб қолган. Фуқаро шифохонага олиб борилган.