Тошкентда қоида бузган ҳайдовчига чора кўрмаган ЙПХ ходимига хизмат текшируви тайинланди

Тошкентда қоида бузган ҳайдовчига чора кўрмаган ЙПХ ходимига хизмат текшируви тайинланди

Ижтимоий тармоқда «Тошкентда ГАИ: Бўлди кетаверинг. Ўзимизни йигит-ку бу» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Видео юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 10 сентябрь куни соат 12:00 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Шаҳриобод кўчасида ЙПХ ходими О.Шокиржонов томонидан Matiz русумли автомобиль тўхтатилган. Ҳайдовчи бошқарув вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳамда йўл чизиғи талабига риоя қилмаган.

Ўзаро мулоқот вақтида жараёнга ЙПХ ходими Ш.Нуралиев аралашган ва ҳайдовчига ўрнатилган тартибда чора кўрилмасдан кетишига рухсат берилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.