Тошкентда қурилиш жойидан артиллерия снарядлари топилди

Тошкентда қурилиш жойидан артиллерия снарядлари топилди

27 декабрь куни 102 рақамига 26 ёшли Ш.Т. Яккасарой туманида қурилаётган объект ҳудудида шубҳали, артиллерия аслаҳаларига ўхшаш занглаган буюмлар топганини айтган.

Айтилган манзилга Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ЎзР ИИВнинг махсус мутахассислари билан етиб борган.

«Текширув ўтказилгач, топилган буюмлар ўқув машғулотлари давомида фойдаланишга мўлжалланган иккита 115 миллиметрли ўқув снаряди ва иккита 82 миллиметрли ўқув миномёти эканлиги маълум бўлди», - дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.