Тошкентда қурилишни қисқартирамиз, бўлди энди, канализацияси ҳам чидамайди, одамлари ҳам чидамайди, шаҳар бетонга айланиб кетади. Баҳаво жойга Янги Тошкент олиб чиқилади- Шавкат Мирзиёев

Тошкентда  қурилишни қисқартирамиз, бўлди энди, канализацияси ҳам чидамайди, одамлари ҳам чидамайди, шаҳар бетонга айланиб кетади. Баҳаво жойга Янги Тошкент олиб чиқилади- Шавкат Мирзиёев

Тошкентда  қурилишни қисқартирамиз, бўлди энди, канализацияси ҳам чидамайди, одамлари ҳам чидамайди, шаҳар бетонга айланиб кетади. Баҳаво жойга Янги Тошкент олиб чиқилади- Шавкат Мирзиёев.

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизими тубдан қайта кўриб чиқилади. 
Шунингдек, 3 минг километр ички йўллар янгиланади, 10 та замонавий кўприк қурилади.
Пойтахтимизни кўкаламзорлаштириш даражасини 30 фоизга етказиб, 9 та жамоат парки, 20 та хиёбон, 250 километр велосипед ва пиёдалар йўлакчалари барпо этилади. 

Тошкентнинг оқова тизими шаҳар ҳудудидан ташқарига чиқарилиб, давлат-хусусий шериклик асосида янги тозалаш иншооти барпо этилади.

Чирчиқ дарёсининг 16 километрлик қирғоғини қайта тиклаш ҳисобига 500 гектар ер майдонлари ўзлаштирилади. Бу жойда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва аҳоли турар-жойлари бунёд этилади.