Тошкентда радар ўрнатишга мўлжалланган 1 та жой қарийб 3,5 миллиард сўмга сотилди

Тошкентда радар ўрнатишга мўлжалланган 1 та жой қарийб 3,5 миллиард сўмга сотилди

Хабарингиз бор Ўзбекистонда радар ўрнатиш жойлари тадбиркорларга аукцион орқали сотилиши йўлга қўйилди.

Маълум бўлишича, пойтахтдаги энг қиммат радар ўрнатиш жойи сотувга қўйилган ва бир неча милилард сўмга сотилган. Таъкидланишича, Ҳ. Олимжон – А. Қодирий (йўл ўтказгич) чорраҳасида ўрнатиладиган радар 36,5 млн сўмга баҳоланиб, сотувга қўйилган.

Савдолар вақтида унинг нархи 3 млрд 496 млн сўмгача оширилган. Қўшимча қилинишича, Ўзбекистонда ҳали бу нархда радар ўрнатиш жойи сотилмаган.

Аукционда TECH AGE ХТ МЧЖ компанияси ғолиб бўлган.