Тошкентда рекорд натижа — 140 нафар бемор, жумладан 84 ёшли онахон соғайди

Тошкентда рекорд натижа — 140 нафар бемор, жумладан 84 ёшли онахон соғайди

Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 83 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 34 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида  22 нафар ҳамда 3-сонли туғруқ мажмуасида 1 нафар, жами 140 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Коронавирусга қарши фидойилик билан курашаётган шифокорларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бугуннинг ўзида  Тошкент шаҳридан бир йўла 140 нафар бемор ушбу инфекциядан фориғ бўлиб, шу пайтгача кунлик соғайиш кўрсаткичлари бўйича рекорд натижа қайд этилди. Улар орасида 84 ёшли онахоннинг ҳам шифо топгани  янада қувонарли воқеа бўлди. 

Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар тузалганлар 1234 нафарни ташкил қилган бўлса, эндиликда улар 1374 нафарга етиб, даволанаётган беморлар 516 нафарни ташкил этмоқда.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 3227 нафарга етди.