Тошкентда рўмол ўраган қизларни мактабга киритмаган директор бўйича изоҳ берилди

Тошкентда рўмол ўраган қизларни мактабга киритмаган директор бўйича изоҳ берилди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Яшнобод туманидаги 307-мактаб директори рўмол ўраган 4 нафар қизни мактабдан ҳайдаб, рўмолсиз, калта юбкада келсагина мактабга киритишини айтгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ҳолат бўйича Яшнобод туман халқ таълими бўлими ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш олиб борилган.

Унга кўра, мазкур умумтаълим муассасасида ўқувчи қизлар ХТВ томонидан қўйилган талабларга мос ҳолда кийиниш маданиятига риоя қилишмоқда.

“Якунда бу хабар ўз исботини топмади. Педагоглар томонидан албатта маданият ва одоб чегарасидан чиқмаган ҳолда суҳбатлар амалга оширилмоқда”, - дейилади хабарда.