Тошкентда сержант, 30 ёшли ИИО ходими хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлди

Тошкентда сержант, 30 ёшли ИИО ходими хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлди

Тошкентда сержант, 30 ёшли ИИО ходими Ўрмонов Дилмурод Бўтабоевич (хизмат вазифасини бажариш чоғида) бевақт вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Тошкент вилоятида жиноятчиликни олдини олиш юзасидан ўтказилаётган профилактик тадбир давомида Пискент тумани ҳудудида хизмат бурчини бажараётган ЙПХ инспектори сержант Дилмурод Ўрмонов, ҳайдовчи 1992 йилда туғилган Ш.A. (мастлик ҳолатида) бошқарувидаги “Лаcетти” автомашинасига тўхташ ишорасини беради. Ҳайдовчи эса ИИО ходимининг қонуний талабига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган ва 1991 йилда туғилган Пискент тумани ИИБ ЙҲХБ қидирув ва суриштирув бўйича инспектори, сержант Дилмурод Ўрмоновни уриб юбориб ЙТҲ содир этади.

Натижада, кўрсатилган тиббий муолажага қарамай сержант Дилмурод Ўрмонов олган тан жароҳатлари билан шифохонада бугун 14 сентябр куни вафот этди.