Тошкентда сохта $5 мингни 32 млн сўмга сотаётганлар ушланди

Тошкентда сохта $5 мингни 32 млн сўмга сотаётганлар ушланди

Учтепа туманида қалбаки АҚШ долларларини сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти хабар берди.

Ш.Қ. ва Д.Т.лар қалбаки купюраларни ўтказиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, жами 50 дона қалбаки 100 АҚШ доллари купюраларини фуқаро Н.га 32 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.