Тошкентда «Spark» метрога тушиб кетди

Тошкентда «Spark» метрога тушиб кетди

Кеча, 26 февраль соат 23:20 лар атрофида, Тошкент метрополитенининг «Шаҳристон» метро бекатидаги чорраҳага яқин қисмида «Spark» автомашинасини бошқариб келаётган фуқаро бошқарувни йўқотиши оқибатида, метронинг кириш қисмига тушиб кетган.

Қайд этилишича, воқеа жойига тиббиёт ходимлари етиб келган ва жабрланувчилар тиббиёт муассасасига олиб кетилган.

«Ҳолат юзасидан батафсил маълумотни дастлабки суруштирув ишлари якунига етгач маълум қиламиз», — дейилади Тошкент метрополитени хабарида.