Тошкентда "Spark" пиёдани уриб юборди

Тошкентда

Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг хабарига кўра,  19 ноябрь куни соат 1:00 ларда Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Бинокор кўчаси 2-даражали йўлда ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган С.Н. "Spark" русумли автомобилни бошқараётиб, ушбу кўчадан йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда, 1995 йилда туғилган Т.З.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда Т.З. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.  

️Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.