Тошкентда "Спарк" ёниб кетди (видео)

Тошкентда

Кеча, 8 июнь куни соат 22:45 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани "Қорасув-6" даҳасида, ҳайдовчи И.Р. "Спарк" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ушбу ҳудудда жойлашган "Makro" супермаркети яқинига етган вақтида автомобилнинг двигатель қисмида қисқа туташув бўлаётганлигини пайқаган ва транспорт воситасини тўхтатган. Қисқа туташувдан сўнг автомобилда ёнғин юзага келган, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати. 

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилга зарар етган.  

Ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Мазкур ҳодиса юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабаблари ўрганилмоқда.