Тошкентда старт олган “Беш ташаббус ҳаракати” тадбирининг дастлабки ҳаражатларига 1 млрд сўм сарфланди

Тошкентда старт олган “Беш ташаббус ҳаракати” тадбирининг дастлабки ҳаражатларига 1 млрд сўм сарфланди

Тошкентда маданият-санъат, спорт, ахборот технологиялари, китобхонлик, тадбиркорликни қамраб олган «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати» фестивали бошландиМазкур ёшлар тадбири 5 кун давом этади.

Ушбу фестивалга бағишланган матбуот анжуманида Тошкент шаҳар ҳокими тадбир бюджети ҳақида маълумот берди. Таъкидланишича, тадбир учун сарфланган дастлабки харажатлар 1 млрд сўмни ташкил этган.  Бу сумма фестиваль қўшимча танловлари, қўшимча тадбирлари эвазига ошиши мумкин.

“Бу тадбир беш кун дейилгани билан, агар ёшларга маъқул келадиган бўлса, муддат узайиши мумкин. Шу боисдан ажратилган маблағлар миқдори ҳам ўсиш эҳтимоли бор. ”, деди Тошкент шаҳар ҳокими.