Тошкентда супер профессионал бокс кечаси ташкил қилиниши мумкин

Тошкентда супер профессионал бокс кечаси ташкил қилиниши мумкин
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55 кг) WBA ва IBF чемпиони Муроджон Aҳмадалиев ўзининг навбатдаги жангини Тошкентда ўтказиши мумкинлиги ҳақида маълумот берган эдик. Sports.uz сайти ҳабар беришича жанг кечаси бўйича деярли келишувга эришилган ва келаси ҳафта расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Жанг кечаси “Matchroom" компанияси томонидан 3 апрель куни ташкил этилади ва ушбу кечада Aҳмадалиевдан ташқари Шаҳрам Ғиёсов, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов ва бошқа боксчиларимиз жанг олиб бориши кутилмоқда. Муроджон Aҳмадалиев эса ўз камарларини япониялик Рёсуке Ивасадан ҳимоя қилади.