Тошкентда тенгқурини калтаклаган қизи сабаб она жаримага тортилади

Тошкентда тенгқурини калтаклаган қизи сабаб она жаримага тортилади

Жанжалга ўзаро ижтимоий тармоқлар орқали ҳақорат қилиш сабаб бўлгани айтилганди.

Юнусобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, туман ҳокимлиги қошидаги Вояга етмаганлар комиссиясига Шаҳризода Я. онаси билан  чақиртирилган. 

Юз берган ҳодиса батафсил ўрганилиб, Шаҳризода Я.нинг онасига нисбатан МЖтКнинг 47-моддасига (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима) кўра чора кўрилиши айтилди.