Тошкентда тез тиббий ёрдам автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда тез тиббий ёрдам автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди

2021 йил 22 сентябрь куни соат 20:45 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Нурафшон-М.Уйғур кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Д.Э. бошқарувидаги "GAZ-330210" русумли юк автомобили ҳамда ҳайдовчи 1959 йилда туғилган М.Э. бошқарувида бўлган "HYUNDAI" русумли тез тиббий ёрдам автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.