Тошкентда тезлигини оширган ҳайдовчиларни "овлаётган" "Damas"лар бўйича маълумот берилди

Тошкентда тезлигини оширган ҳайдовчиларни

Айни кунларда ижтимоий тармоқда қўплаб баҳс ва мунозараларга сабаб бўлаётган, транспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлигини назорат қилиш билан шуғулланаётган дея изоҳ келтирилган давлат рақам белгилари 01 523 RHA ҳамда 01 114 MGA бўлган 2 та "Damas" русумли автомобиллар акс этган видеога  ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати изоҳ берди. 

Маълум қилинишича,  ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган видео лавҳада асосланмаган маълумотлар келтирилган.

" Барчага маълумки, Тошкент шаҳридаги мавжуд кўприкларнинг устки қисмида "LED" мониторлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Видеолавҳада кўрсатилган "Damas" русумли автомобиллар мазкур ҳудуддаги кўприк устки қисмида янги ўрнатилган "LED" мониторларни бошқариш тизимини вақтинчалик назорат қилиш ва созлаш билан шуғулланаётган вақтда тасвирга туширилган. Юқорида келтирилганларни инобатга олиб, мазкур видеода келтирилган изоҳлар асоссиз эканлигини маълум қиламиз.

Ушбу автомобиллардан қоидабузарликларни аниқлаш мақсадида фойдаланилмаган", дейилади муносабатда.