Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда Туристик бренд элчилари халқаро форуми ўтказилади
13.11.2019 14:40,  
45

13 ноябрь куни ўз ишини бошлайдиган “Ипак йўлида туризм” XXV Тошкент халқаро туристик кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Республикасининг туризм бренди элчилари халқаро форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Халқаро форумда Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги туристик бренд элчиси – машҳур актёр Юрий Стоянов, Исроилдаги туристик бренд элчиси – таниқли актёр, “Ханда” театри бадиий раҳбари Хай Давидов, Қозоғистондан – Лаззат Аханова ҳамда Буюк Британиядан – нуфузли маркетолог Софи Ибботсон иштирок этади.

Шу кунга қадар ўз мамлакатларида таниқли бўлган шахслар, жамоат арбоблари туристик бренд элчилари мақомини қўлга киритишган. Элчилар фаолиятининг асосий йўналиши Ўзбекистон туристик салоҳиятини тарғиб қилиш ҳамда республиканинг танилишини ошириш ҳисобланади.

Шу кунга қадар Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги туристик брендлари сони 14 нафарни ташкил қилади:

1. Россия – Юрий Стоянов;

2. Исроил – Хай Давидов;

3. Қозоғистон – Лаззат Аханова;

4. Буюк Британия – Софи Ибботсон;

5. Покистон – Қосим Али-Шох;

6. Австрия – Гертруда Таухаммер;

7. Индонезия – Эко Сри Маргианти;

8. Малайзия – Далер Юсуф;

9. Ҳиндистон – Риту Бери;

10. Корея Республикаси – Ли Енг Е;

11. Малайзия – Моҳд Асри Заин-ул Абидин;

12. Цингапур – Филлип Тан Енг Сеонг;

13. Япония – Асуко Маэда;

14. Франция – Жерар Депардъе.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан