Тошкентда Туркия университетининг филиали очилди

Тошкентда Туркия университетининг филиали очилди

“Тошкент шаҳрида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (389-сон, 17.06.2020 й) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳрида филиали ташкил этилади.

Филиалнинг асосий вазифаларидан бири иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий этишни рағбатлантириш, илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришни кенгайтириш, таълим олувчиларнинг инновацион ғояларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилишдан иборат.

Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ва филиалда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган университет дипломи берилади.