Тошкентда учта машина икки кўча кесишмасида тўқнашди

Тошкентда учта машина икки кўча кесишмасида тўқнашди

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида учта машина тўқнашди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, тўқнашув 20 октябрь куни соат 11:30 да Шариобод-Зафар Диёр кўчалари кесишмасида содир бўлган. Унда «Cobalt» ва иккита «Lacetti» автомашиналари тўқнашган.

Воқеа натижасида машиналардан бирининг йўловчиси тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган. Ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.