Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда уй-жой мулкдорлар ширкатлари томонидан 3,5 млрд сўм талон-тарож қилинди
26.04.2022 12:47,  
93

Жорий йилнинг апрель ойида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой фонди инспекцияси тумандаги айрим уй-жой мулкдорлар ширкатлари фаолиятини ўрганганида улар томонидан 311,6 млн сўм маблағ талон тарож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Уй-жой хизмат коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 32 та ширкат томонидан 28 та ҳолатда, жами 3,5 млрд сўм маблағ мақсадсиз сарфлангани ёки талон-тарож қилинганлиги аниқланди.

Хусусан, Мирзо Улуғбек туманида жами 409,9 млн сўм,

Юнусобод туманида жами 563,7 млн сўм,

Яшнобод туманида жами 625,0 млн сўм,

Сергели туманида жами 92,9 млн сўм,

Янги ҳаёт туманида жами 98,0 млн сўм,

Яккасарой туманида жами 377,0 млн сўм,

Олмазор туманида жами 245,2 млн сўм,

Чилонзор туманида жами 196,9 млн сўм,

Учтепа туманида жами 753,1 млн сўм,

Миробод туманида жами 15,2 млн сўм,

Бектемир туманида жами 176,6 млн сўм мажбурий бадал маблағлари мақсадсиз ишлатилган ёки талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан