23-24 июнь кунлари Тошкентда Uzbekistan Energy Forum (UEF) бўлиб ўтади, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати .
Тадбир доирасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар энергетика вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади.
Дастурда «Ўзбекистон нефть ва гази – OGU» конференцияси ва Халқаро энергетика конференцияси кўзда тутилган.
«Форумдан кўзланган мақсад жаҳон энергетика ҳамжамиятининг конструктив фикр алмашиши, ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг минтақавий энергетика тизимига янада интеграциялашувидан иборат», — дейилади хабарда.
12 давлатдан: Озарбайжон, Буюк Британия, Германия, Италия, Қозоғистон ва бошқа бир қатор давлатлардан 60 дан ортиқ маърузачилар, 200 дан ортиқ делегатлар UEF'да иштирок этишларини тасдиқладилар.