Тошкентда вафот этган боланинг суратини тармоқларга жойлаб, хайрия учун пул йиққан қиз ушланди

Тошкентда вафот этган боланинг суратини тармоқларга жойлаб, хайрия учун пул йиққан қиз ушланди

Тошкент шаҳрида соҳта хайрия ташкил этган қиз ушланди. Бу ҳақда yuz.uz нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, Олмазор туманида яшовчи 26 ёшли қиз уч нафар болаларнинг суратини ижтимоий тармоқларга жойлаб, уларни даволатиш учун 10 минг доллардан 20 минг долларгача пул кераклигини ёзиб қолдирган. Кейинчалик аниқ бўлишича, суратдаги болаларнинг бири 2021 йил 8 февраль куни Украинада бош мия ўсимтаси касаллиги билан вафот этган бўлган. Яна икки нафарининг эса шахсига аниқлик киритилмаган. Улар интернетдан кўчириб олинган.

Аниқланишича, уларга раҳми келган фуқаролар 5 минг сўмдан 1 миллион сўмгача пластик картага пул ўтказиб берган. Қиз ашёвий далиллар билан ушланган. Унга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (такроран содир этилган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.