Тошкентда вояга етмаган ўғил боланинг номусига тегмоқчи бўлган такси ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Тошкентда вояга етмаган ўғил боланинг номусига тегмоқчи бўлган такси ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида қора рангли Nexia-3 автомобилида таксичилик қилган номаълум эркак 10 ёшли ўғил болани зўрламоқчи бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 28 февраль куни Чилонзор тумани Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига 30 ёшли Б.Ж. мурожаат қилган. Фуқаро ўз аризасида унинг 10 ёшли ўғлига нисбатан фаҳш ҳаракатлар қилган таксичига нисбатан чора кўришни сўраган. Отанинг мурожаатидан сўнг мазкур факт Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг назоратига олинган.

Мазкур факт бўйича Чилонзор тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчининг шахсини ва ҳолат тафсилотларини аниқлашга қаратилган тезкор-тергов тадбири ўтказилмоқда.