Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда хайрия пулларини ўғирлаш билан шуғулланган киберфирибгарлар ушланди (видео)
19.09.2019 12:04,  
354

Банк карталаридан пулларни ўғирлаш билан шуғулланиб келган 17—19 ёш оралиғида бўлган киберфирибгарлар қўлга олинди, деб хабар беради «Ўзбекистон 24» телеканали.

«Улар банкоматлар ва компьютер клубларига бориб, у ердан 1—1,5 миллион сўм пул олишган. Унинг акаси бор эди ва у пулларни ўша акасига берарди», — деди гувоҳлардан бири.

Маълум бўлишича, қўқонлик ёш йигит Россиядан олиб келинган турли хил сим-карталар ва Webmoney электрон ҳамён иловаси орқали миллионлаб сўм пулларни ўғирлаш билан шуғулланиб келган. Бунда унга қўшнилари ёрдам берган. Кўпинча болаларни даволаш учун пул йиғган одамларнинг, ўз тижоратини юритиш орқали Telegram’да канал очган тадбиркорларнинг пластик карталаридан пул ўмарилган.

Яқинда кибержиноятчилар Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ушланди.

«Мен бир пайтлари Paynet тизими билан ишлаганман. Бир куни қўшним келиб, Telegram’да одамлар хайрия учун пул йиғадиган кўплаб каналлар борлигини айтди. У фирибгарлар шу тарзда пул йиғишини таъкидлади. Мен унга ишондим», — деди қўлга олинган шахс.

Хусусан, кибержиноятчилар Чилонзор туманида яшовчи фуқаронинг 24 миллион сўм пулини ўғирлаган.

«Менга 65 минг сўм ўтказиб беришди ва кўпроқ пул ўтказишни режалаштиришгани учун гўшакни қўймаслигимни сўрашди. Кейин мен хабарнома олдим ва улар мендан махсус кодни сўрашди. Мен уларга барча рақамларни бердим. Икки дақиқадан сўнг барча пуллар банк картамдан йўқолди», — деди жабрланувчилардан бири.

Қўлга олинганларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда, жиноий иш қўзғатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан