Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда Хитойнинг  “Ақлли жамоат транспорти” лойиҳаси жорий қилиниши мумкин
11.12.2019 12:22,  
280

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Хитой Халқ Республикасининг “Leon technology Co. Ltd.” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ахборот коммуникация технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Хорижий томон қатор йўналишларни қамраб олган “Smart city” лойиҳасини тақдим қилди. Ҳамкорликнинг илк босқичида аниқ бир йўналишида иш бошлаш муҳимлигига эътибор қаратиб, жамоат транспорти ва бекатларга мўлжалланган инновацион таклифларни айтиб ўтди.

Хитой Халқ Республикасининг “Ақлли жамоат транспорти” лойиҳаси тўловларни тўлаш, бепул интернетдан фойдаланиш, транспорт йўналиши ва манзилга энг мақбул йўналиш ҳақида маълумот олиш имкониятини берувчи бир неча таркибий қисмлардан иборат. Шунингдек, улар йўл ёритгичларидан тарқалувчи Wi-Fi ҳудудларни ташкил қилиш масаласига эътибор қаратдилар.

Йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими Девони раҳбари Э.Иминов пойтахтимизда “Ақлли ва хавфсиз шаҳар” концепциясини жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу борада илғор давлатлар ва шаҳарларнинг тажрибаси ўрганилаётгани, таклифлари кўриб чиқилаётганлигини айтиб ўтди. Хитой Халқ Республикаси матахассислар билан ҳамкорликда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига АКТни жорий қилишга қаратилган пилот лойиҳани амалга ошириш борасида бир қатор фикрларни билдирди, бу орқали икки томоннинг ҳам шароит, имконият ва таклифларини кўриб чиқиш мумкинлигини таъкидлади.

“Leon Technology Co. Ltd.” компаниясининг жамоат транспорти фаолиятига қаратилган илғор ишланмалари ҳам шаҳримиз учун аҳамиятли эканлигини эътироф этиб, бу йўналишдаги ҳамкорлик масаласи атрофлича кўриб чиқилишини билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан