Тошкентда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган мушакбозлик пайтида ерга тушган салют ҳодисаси юзасидан маълумот берилди

Тошкентда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган мушакбозлик пайтида ерга тушган салют ҳодисаси юзасидан маълумот берилди

Тошкентда Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб отилган байрам салютидан бири ерга тушгани тасвирланган видео тарқалди. Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ушбу ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Департаментнинг хабар қилишича, 9 май кечки пайт Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб байрам салюти отилган пайтда Олмазор туманининг Зиё ва Шифонур кўчалари чорраҳасида ерга феерверкнинг ёнмай қолган қисми тушган.

Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, ёнаётган элемент ерга тушган пайтда ўчирилган.

Жабрланганлар ва ёнғин ҳолатлари содир бўлмаган.