Тошкентда яна автобус ёниб кетди

Тошкентда яна автобус ёниб кетди

20 декабрь куни соат 07:50 да Учтепа тумани «Фарҳод» кўчасида «Ўрикзор-Дўмбиробод» 125 йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Mercedes-benz» автобусида ёнғин чиқди.

ФВВ берган маълумотларга кўра, ҳолат бўйича туман ФВ бўлимидан 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 07:56 да етиб борган.

Ёнғин соат 08:00 да ўчирилган. Бунинг оқибатида автобуснинг мотор қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланаётгани қўшимча қилинди.