Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда янги йил куни "огнетушитель" портлатган йигитлар қамалди
16.05.2022 15:25,  
142

Жорий йилнинг 1 январь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида бир нечта йигитлар йўлнинг ўртасида "огнетушитель"ни портлатишган эди. Натижада, 3 нафар фуқарога тан жароҳати етган эди. 

ЖИБ Шайхонтоҳур тумани судида мазкур ҳолат бўйича 8 нафар шахсга нисбатан суд иши кўриб чиқилди.

“Тўртта бармоғим синганди. Битта бармоғимни олиб ташлашган. Энди кейинги операцияда пай билан нервларни улашади. 55 кун даволандим. Судланувчидан биттаси моддий ёрдам кўрсатди. Ҳеч кимдан даъвойим йўқ. Судга ҳавола қиламан”, - дейди жабрланганлардан бири.

Қайд этилишича, судланувчиларнинг энг каттаси 25 ёшда, энг кичиги эса 19 ёшда.

Суд ҳукмига кўра, 5 нафар судланувчига нисбатан 4 йил озодликдан маҳрум қилиш, 3 нафарига эса 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан