Тошкентда ёш қизни зўрламоқчи бўлган эркак қидирилмоқда

Тошкентда ёш қизни зўрламоқчи бўлган эркак қидирилмоқда

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс 7-8 ёшли қизчани куч ишлатиш йўли билан боши берк кўчага судраб олиб борган видеолар тарқалмоқда. Эркак кузатув камераларига тушиб қолган.

Айтилишича, воқеа 11 ноябрь куни содир бўлган. Кадрларда қизнинг қандай фаол қаршилик кўрсатаётгани кўрсатилган, бироқ эркак қизчани мажбурлаб ушлаб турган .

Маълум қилинишича, ариза топширилган ва эркак аллақачон қидирувга берилган. Тошкент шаҳар ички ишлар бўлими маълумотлар текширилаётганини айтган.