Тошкентдаги Аҳмад Дониш ва Нурафшон кўчаси кесишмасидаги йўлнинг бир қисми 25 ноябргача ёпилади

Тошкентдаги Аҳмад Дониш ва Нурафшон кўчаси кесишмасидаги йўлнинг бир қисми 25 ноябргача ёпилади

Тошкентнинг Аҳмад Дониш, Себзор ва Нурафшон кўчалари кесишмасидаги йўлнинг бир қисми 10 кунга ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли 15 ноябрдан 25 ноябргача Себзор ва Нурафшон кўчаси кесишмасидан Нурафшон кўчаси бўйлаб йўлнинг бир томони қисман ёпилади.

Автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун қарама-қарши йўл очиқ бўлади.