Тошкентдаги баъзи йўллар вақтинча ёпилмоқда

Тошкентдаги баъзи йўллар вақтинча ёпилмоқда

Бугун, 19 март куни соат 21:00 дан 20 март куни соат 06:00 га қадар Алишер Навоий шоҳ ва Лабзак кўчаларининг айрим қисмлари ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши туфайли:

•  Алишер Навоий шоҳ кўчаси Абай кўчаси чорраҳасидан Шароф Рашидов шоҳ кўчаси чорраҳасигача;

•  Лабзак кўчаси Алишер Навоий шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача бўлган ҳудуд вақтинча ёпилади.

“Йўл таъмирлаш жараёнида ҳайдовчилар айланма йўллардан фойдаланишлари мумкин”, дейилади хабарда.