Тошкентдаги кўп қаватли уйлардаги мозаикаларга маданий-тарихий мерос мақоми берилиши мумкин

Тошкентдаги кўп қаватли уйлардаги мозаикаларга маданий-тарихий мерос мақоми берилиши мумкин

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши кўп қаватли уйлар ён деворларидаги мозаикаларга маданий-тарихий мерос мақоми беришни таклиф қилмоқчи.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг 16 июнда ўтказилган навбатдаги мажлисида маълум қилинган. Мажлисда Жамоатчилик кенгаши Тарихий мерос департаментига шаҳар мозаикасига маданий-тарихий мерос мақомини бериш таклифини йўллашга қарор қилган.