Тошкентдаги Magic City'да оммавий тартибсизлик юз берди

Тошкентдаги Magic City'да оммавий тартибсизлик юз берди

Тошкент шаҳрида жойлашган Magic City'да шу йил 6 ноябрда оммавий тартибсизлик содир бўлди.

Воқеа жойидан олинган видео тармоқларда тарқатилди. Видео фуқаролар томонидан олинган ва ҳуқуқ тартибот органларига тақдим этилган. Таъкидланишича, воқеа мажмуа қўриқчилари ва шар сотувчи йигитлар ўртасида бўлиб ўтган. Ушбу ҳодисада ўқотар қуролдан фойдаланилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Буни воқеага гувоҳ бўлганлар айтган. Видеода ҳам айнан тўппонча овозидан сўнг жанжал иштирокчилари қочиб кетганини кўриш мумкин.

Ҳозиргача ҳодисага нима сабаб бўлгани маълум эмас. Воқеа бўйича суриштирув бошланган.