Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги машҳур «April Verdant» ресторани қарздорлиги сабабли кимошди савдосига қўйилди
1.07.2022 10:19,  
113

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги April Verdant ресторани электрон аукцион платформасида сотувга қўйилди.

Чинобод кўчасидаги April Verdant ресторани 2013 йилда қурилган. Офис ва омборга эга бино 64 сотих ер участкасида жойлашган. Бинонинг 43 та хонадонининг умумий майдони (ертўла билан бирга) 2745 кв.м.ни ташкил етади, шундан 2010 кв.м фойдали майдон. Барча коммуникациялар бор — газ, электр, сув, канализация.

Лотнинг бошланғич баҳоси — 20,625 миллиард сўм.

Аукцион 1 август куни соат 10:00 да бошланади, аризалар шу санада соат 9:00 гача қабул қилинади.

Май ойида хўжалик судининг қарори билан лот сотувга қўйилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан