Тошкентдаги меҳмонхонада «Бирлик куни муборак бўлсин, Украина!» деб ёзилди (Фото)

Тошкентдаги меҳмонхонада «Бирлик куни муборак бўлсин, Украина!» деб ёзилди (Фото)

Фото: Бургут.

16 февраль куни  Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасининг тунги ёритиш чироқлари ёрдамида «Бирлик куни муборак бўлсин, Украина!» деб ёзилди.

Фото: Бургут

 

Маълумот учун, Байден Россия Украинага 16 февралда ҳужум қилишини маълум қилганди, Зеленский эса бу кунни «Украина бирлиги куни» деб эълон қилган.

Фото: Бургут

 

Аввалроқ, Владимир Зеленский украиналикларга телевидения орқали мурожаат қилган эди.

Зеленский: «16 февраль ҳужум куни деб белгилашмоқда. Биз буни бирлик куни сифатида қарши оламиз. Тегишли фармон аллақачон имзоланган. Шу куни давлат байроқларимизни кўтариб, кўк ва сариқ ленталарни тақиб, бирдамлигимизни бутун дунёга намойиш этамиз.

Бизда биргина Европага хос истак мавжуд: биз эркинлик истаймиз ва бунинг учун курашишга тайёрмиз. Биз ҳаммамиз бахтли яшашни хоҳлаймиз ва бахт кучлиларни севади. Биз ҳеч қачон таслим бўлмаганмиз ва бўлмоқчи ҳам эмасмиз.

Украинани севинг! Биз тинчмиз! Биз кучлимиз! Биз биргамиз!‌‌»