Тошкентдаги портлашда иштирок этиб, 23 йилдан бери қидирувда бўлган террорчи Ўзбекистонга олиб келинди

Тошкентдаги портлашда иштирок этиб, 23 йилдан бери қидирувда бўлган террорчи Ўзбекистонга олиб келинди

1999 йилнинг 16 февраль санасида содир бўлган қўпорувчиликда иштирок этиб, 23 йилдан бери қидирувда бўлган 55 ёшли У.С. ушланди ва Ўзбекистонга олиб келинди.

Маълум бўлишича, Тошкент вилоятида туғилган У.С. террорчилик ҳаракати содир бўлган йили март ойида айланма йўллар орқали хорижга чиқиб кетган. У шунингдек, “Туркистон ислом ҳаракати” халқаро террористик ташкилотининг Ўзбекистондан бўлган аъзоларини жўнатиш билан ҳам шуғулланган.

У.С. 2001 йилдан бери соҳта паспорт билан МДҲ давлатрларидан бирида яшаб келган. Ҳуқуқ тартибот органларининг саъйи ҳаракати билан у ушланган ва Ўзбекистонга олиб келинган. Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.